Намангандаги ҳаёт учун ажойиб имкониятлар

Namangan Square кундалик ҳаёт тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартиради. Намангандаги уникал турар жой мажмуаси Ғарб анъаналари ва маҳаллий маданият ҳамда замонавий услубга эътибор қаратиб, жамият тизимига янгиликларни олиб киришга интилмоқда.

Ислом Каримов кўчасида (мўлжал: Ангор пости) қулай жойлашган, Наманган аэропортидан атиги 2 дақиқалик масофага эга, президент мактаби қаршисидаги MJ Developers компаниясининг «шаҳар ичида шаҳар» концепцияси асосида қад кўтарадиган мажмуа инсонларнинг асосий ва иккинчи даражали эҳтиёжлари учун зарур бўлган барча қулайликларни тақдим этади. Namangan Square истиқомат қилиш ва ишлаш учун жозибали жойга айланади, бу ерда сизга керак бўлган барчаси жуда яқин масофада жойлашган.

18 гектарлик ушбу ажойиб шаҳар ҳозирда қурилиш жараёнида: ҳудудининг 60 фоизидан кўпроғи кўкаламзор майдондан иборат мажмуа 9 қаватли 32 та премиум даражасидаги уйни, шу жумладан, 9 чуқурчали гольф майдонини ҳам ўз ичига олади.

Лойиҳанинг мақсади — ўз аҳолисини автомобилларсиз экологик тоза муҳитда фаровон ҳаёт билан таъминлаш.

Namangan Square ўз аҳолисини жаҳон тенденциялари билан таништиради, уларнинг истеъмолчилик тажрибаларини бойитади, таълим олишни қулайлаштиради (мажмуада инглиз мактаби ва болалар боғчалари мавжуд) ҳамда зиёфат ва тўйларни ўтказиш учун ультра замонавий клуб биносини тақдим этади. Унинг асосий хусусиятлари — ободонлаштирилган боғлар, жиҳозланган болалар ўйин майдончалари, футбол майдонлари, теннис кортлари, баскетбол майдончалари, очиқ ҳаводаги спорт заллари, велосипед йўлаклари, аллеялар ва ҳоказо.

Namangan Square — ушбу гўзал шаҳарда кўпдан бери мавжуд бўлган буюклик рамзларига қўшимча бўла олувчи энг яхши маскан, кўркам Фарғона водийсидаги яширилган, топиш мушкул бўлган гавҳар.

Namangan Square — бу Фарғона водийсидаги Ўзбекистон тарихида биринчи ва ягона «ақлли шаҳар» лойиҳаси бўлиб, у эгизак миноралар, гольф майдони ва 5 юлдузли меҳмонхонани ўз ичига олади.

Namangan Square’нинг Boulevard’ида шопинг учун 100 дан ортиқ чакана озиқ-овқат, ўйинчоқлар, декор учун буюмлар ёки кийим-кечак савдо дўконлари мавжуд. Бундан ташқари, ташриф буюрувчилар учун чойхоналар, ресторанлар, қаҳвахоналар, қандолат дўконлари, новвойхоналар, гўзаллик салонлари эшиклари очилади. Сизга керак бўлган барчаси ва ҳаттоки ундан кўпроғи ҳам бор!

Наманганнинг кўплаб туманларида ҳаёт қизғин бораётган бўлса ҳам, Namangan Square ўз аҳолисига фаол турмуш тарзи учун мумкин бўлган ҳар қандай ечимларни таклиф эта олади, шу жумладан, сифатли таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, илҳомбахш офис жойлари, бизнес марказлари.

Бундан ташқари, Namangan Square мажмуаси потенциал харидорларга ушбу турдаги лойиҳалар қурилиши давомида кўчмас мулкнинг бозор нархидан паст бўлган нархдан фойдаланиб, келажакка назар ташлашнинг ҳақиқий имкониятларини таклиф этади.

Мажмуа деярли 1500 та турар жой хонадонидан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги аллақачон сотиб бўлинган. Бу шуни англатадики, 2,6 миллионлик аҳолидан фақат бир қанчасигина кундалик ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарсани таклиф қиладиган мажмуада яшаш имкониятидан фойдалана олади.

Наманган кўтарилаётган юлдузга айланмоқда, тўхтовсиз қурилишлар натижасида динамик равишда ўсиб бораётган шаҳар бўлмоқда. Ушбу турдаги лойиҳалар шаҳарнинг иқтисодий ободлигидан далолат беради. Ишонч билан айтиш мумкинки, Наманган жадал ривожланиб бораётган саноат ва қишлоқ хўжалиги компаниялари билан Фарғона водийсининг навбатдаги иқтисодий марказига айланади. Шаҳарнинг ривожланиши муқаррар бўлиб қолмоқда.

MJ Developers компанияси Наманган аҳолиси учун ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида Namangan Square мажмуасини қурмоқда. Namangan Square — бу жадал суръатда одимлаётган 32 000 метр квадратдан ортиқ қурилишлар. Наманган миқёсидаги янги турар жой ва савдо маркази қатор ижобий ўзгаришларни, шу жумладан, кўплаб иш ўринлари, иқтисодиётнинг глобаллашуви, унинг ўсишини таъминлашни тақдим этади.

Наманган аҳолисининг аксарияти ушбу ажойиб имконият —янги турмуш тарзининг калитидан аллақачон фойдаланган. Ўзи ва яқинлари учун энг яхши ҳаётни истаганлар учун бошқа имкониятлар ҳам мавжуд. Агар сиз Наманган марказидаги энг яхши ўзбек анъаналари билан уйғунлашган жаҳон даражасидаги ҳаётни орзу қилаётганлар сирасига кирсангиз, у ҳолда ҳозир айни вақти, ушбу имкониятни бой берманг, тақдирнинг бундай совғасини қўлдан чиқарманг!

Namangan Square ҳақида батафсил маълумот олиш учун Ислом Каримов кўчаси (мўлжал: Ангор пости), аэропорт яқинида, президент мактабининг қаршисида жойлашган савдо офисимизга ташриф буюринг ёки биз билан 1145 рақами орқали боғланинг.

Барча қизиқувчиларни ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача кутамиз.

Рақам: 1145

Веб-сайт: www.namangansquare.com

Facebook: https://www.facebook.com/namangansquare.uz/

Instagram: namangansquare.uz 

Telegram: themjdevelopers

Telegram ботmjdevelopers_bot

Манба daryo.uz

Почитать еще

Меню