Namangan Square уйларини қуришда Mesa туннел опалубкаларидан қўлланилаётган бўлиб, у махсус жиҳозлар мажмуйидан иборатдир, туннеллар ва унинг негизидаги бўлак конструкцияларга бетон солиш учун ишлатилади. Опалубка элементлари ёрдамида маълум бир шаклдаги йиғма каркас ўрнатилади — бундан кейинги қуйиладиган бетон учун чегаралар яратилади. Сўнгра ушбу шакл бетон билан тўлдирилади. Бетон қотгандан сўнг опалубкалар демонтаж қилинади. Шу тариқа янги конструкцияга пайдо бўлади.
Ушбу усулнинг афзалликлари:
— энг мураккаб конструкцияларга ҳам бирваракайига, ҳеч қандай ортиқча “чок”ларсиз бетон қуя олиш имконияти;
— идеал аниқликка эришиш кафолати;
— тайёр конструкциянинг аъло даражадаги сифати;
— монолитлик, яхлитлик, ишончлилик каби хусусиятларнинг ортиб бориши.
Namangan Square турар жой мажмуаси қурилишининг ўсиб бориши
Қурилаётган давр: 01.08.20 — 06.08.20
✔️ А03 блоки иккинчи қаватида туннел опалубка ишлари олиб борилмоқда
✔️ А03 блоки иккинчи қаватида плита арматура ишлари олиб борилмоқда
✔️ А03 блоки учинчи қаватида устунлар ва сурилма деворлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда
✔️ А03 блоки учинчи қаватида сурилма деворлар электромонтаж ишлари олиб борилмоқда