Namangan Square

Namangan Square турар жой мажмуаси қурилишининг ўсиб бориши

Namangan Square уйларини қуришда Mesa туннел опалубкаларидан қўлланилаётган бўлиб, у махсус жиҳозлар мажмуйидан иборатдир, туннеллар ва унинг негизидаги бўлак конструкцияларга бетон солиш учун ишлатилади. Опалубка элементлари ёрдамида маълум бир шаклдаги йиғма каркас ўрнатилади — бундан кейинги қуйиладиган бетон учун чегаралар яратилади. Сўнгра ушбу шакл бетон билан тўлдирилади. Бетон қотгандан сўнг опалубкалар демонтаж қилинади. Шу тариқа янги конструкцияга пайдо бўлади.

Ушбу усулнинг афзалликлари:

— энг мураккаб конструкцияларга ҳам бирваракайига, ҳеч қандай ортиқча “чок”ларсиз бетон қуя олиш имконияти;
— идеал аниқликка эришиш кафолати;
— тайёр конструкциянинг аъло даражадаги сифати;
— монолитлик, яхлитлик, ишончлилик каби хусусиятларнинг ортиб бориши.

Namangan Square турар жой мажмуаси қурилишининг ўсиб бориши
Қурилаётган давр: 20.07.20 — 24.07.20

✔️А03 блоки 2-қаватида арматура ва электромонтаж ишлари
✔️А03 блоки 2-қавати учун устунларнинг ўрнатилиши
✔️А03 блокининг биринчи қавати плитаси учун бетон қуйиш
✔️А02 блоки плитаси учун арматура ишлари
✔️А03блокида туннел опалубка ишлари

Почитать еще

Menu