Namangan Square уйларини қуришда Mesa туннел опалубкаларидан қўлланилаётган бўлиб, у махсус жиҳозлар мажмуйидан иборатдир, туннеллар ва унинг негизидаги бўлак конструкцияларга бетон солиш учун ишлатилади. Опалубка элементлари ёрдамида маълум бир шаклдаги йиғма каркас ўрнатилади — бундан кейинги қуйиладиган бетон учун чегаралар яратилади. Сўнгра ушбу шакл бетон билан тўлдирилади. Бетон қотгандан сўнг опалубкалар демонтаж қилинади. Шу тариқа янги конструкцияга пайдо бўлади.
Ушбу усулнинг афзалликлари:
— энг мураккаб конструкцияларга ҳам бирваракайига, ҳеч қандай ортиқча “чок”ларсиз бетон қуя олиш имконияти;
— идеал аниқликка эришиш кафолати;
— тайёр конструкциянинг аъло даражадаги сифати;
— монолитлик, яхлитлик, ишончлилик каби хусусиятларнинг ортиб бориши.
Namangan Square турар жой мажмуаси қурилишининг ўсиб бориши
Қурилаётган давр: 26.07.20 — 30.07.20
✔️ А03 блоки 2-қавати учун туннел опалубка, ҳавозанинг ўрнатилиши
✔️ Хиёбонга кираверишдаги тупроқ ишларини ўтказиш