Уйда позитив!

COVID-19 билан касалланиш хавфини камайтириш учун мамлакатимиз аҳолисидан ўзларини яккалашлари сўралмоқда. Аммо, бунинг осон иш эмас эканлиги аниқ бўлди, яхши кайфиятда қолиш эса янада қийинроқ бўлиб чиқди. Тошкентда, брендлар ва контент-мейкерлар қоидага кўра, содир бўлаётган воқеаларга тез ва ўз вақтида жавоб беришмоқда, аммо вилоятлар учун мақсадли контент бир мунча кам яратилмоқда.

Бугун биз Namangan Square лойиҳаси доирасида Наманганда йўлга қўйилган “Уйда Позитив” ижтимоий лойиҳаси ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Ижтимоий тармоқларда кенг ёйилган Namangan Square бренди лойиҳасининг мақсади наманганликларни уйда қолиб, позитив кайфиятни сақлашга ҳамда турли машғулотлар билан шуғулланишга чақиришдир.

Юлдузлар ва бошқа кўплаб истеъдодли инсонлар лойиҳамизда иштирок этиш истагини билдирдилар ва Наманган аҳолиси ҳамда барча хоҳловчиларни ўз маслаҳатлари билан ўзларини яккалаш даврини ёрқинроқ қилишга чақирдилар. Масалан, актриса Зарина Низомутдинова ўзи иштирокидаги севимли фильмларини томоша қилишни таклиф қилади. Машҳур хореограф Сергей Злотников эса канал аъзоларига рақс ҳаракатларини ўргатмоқда. Ўзбекистондаги энг яхши диджейлардан бири DJ Ochil яхши кайфият учун ажойиб треклар мажмуаси билан бўлишади.

Кўнгилочар постлардан ташқари фойдали лайфхаклар ва дарслар ҳам мавжуд. Халқаро тоифадаги стилист Миржалил Исамуҳамедов уйда қандай қилиб фарзандингиз сочини кесиш мумкинлигини кўрсатиб беради. Баҳриддин Чустий мазали сомса пиширишни ўргатади, Foxford Academy ўқув маркази асосчиси Зарина Хасанова эса болалар учун инглиз тилидан дарс ўтиб беради.

Бундан ташқари, иқтидорли иштирокчилар сизга битбокс асосларини, лезгинка ва миллий рақсни ўргатишади, фарзандларингизни нималар билан машғул қилиш ҳамда қандай қилиб баҳорий кайфият яратиш мумкинлигини кўрсатишади, компьютер ўйинлари яратиш платформалари ҳақида гапириб беришади. Шу билан бирга, саломатлигингизни яхшилаш учун тўғри нафас олиш техникасини ҳам ўргатишади.

Наманганликларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қўшимча сифатида, Мурари Джалан бошчилигидаги MJ Developers компанияси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига моддий ёрдам сифатида минг қути озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам тарқатмоқда.

Бундай лойиҳалар илҳомлантиради ва уларни ҳамма билан баҳам кўриш хоҳишини уйғотади, ахир улар энг муҳим нарса — бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, бирдамлик ва ҳаётнинг позитив томонларини топиш истагини ифодалайди. Сизга ҳам ижтимоий тармоқлардаги Namangan Square саҳифаларига кириб, лойиҳага қўшилишни таклиф қиламиз. #Уйдапозитив ўз қўлимизда.

Лойиҳа контсепцияси халқаро реклама агентлиги FCB Artgroup Uzbekistan томонидан ишлаб    чиқилган ва амалга оширилган.

Почитать еще

Menu